Владимир Путин Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди
ASTANА. Кazinform — 9 март куни тунда Россия ва АҚШ президентлари телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради ТАСС.
Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда журналистларга Россия президентининг халқаро ишлар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
— Россия ва АҚШ президентлари бугун тунда телефон орқали гаплашдилар, — деди Ушаков.
Бу Путин ва Трамп ўртасидаги икки ойдан ортиқ вақт ичидаги биринчи суҳбат, шунингдек, АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум қилганидан бери биринчи алоқа.
Ушаков суҳбатни очиқ, ишчан ва конструктив деб таърифлади. Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, бу одатда Россия ва Америка раҳбарлари ўртасидаги одатий мулоқот форматидир.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни Трамп Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошланганини маълум қилган эди.