Вице-президент лавозими ҳокимият институтларимизни мустаҳкамлайди – Президент

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform – Вице-президент лавозимига оид нормалар ва бошқа ўзгаришлар мамлакатимизга зарар етказмайди. Давлат раҳбари бу ҳақда референдумда овоз беришдан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда маълум қилди.

– Вице-президент лавозими ҳақида турли хил гаплар борлигини биламан. Аслида, бир қатор хорижий мамлакатларда вице-президент лавозими мавжуд. Баъзи экспертлар “Қозоғистонда ҳукумат ичидаги рақобат кучайиб, турли жараёнлар содир бўлмоқда ва мамлакатга зарар етказилмоқда” деган фикрда.

Бу масалада жамият зарар кўради деб қўрқмайман. Вице-президент лавозими ҳокимият институтларимизни мустаҳкамлайди. Келажакда ҳамма нарса аниқ бўлади. Давлат раҳбари сифатида мен бу лавозимга ва умуман бутун ислоҳотга катта умидлар билан қарайман. Президентлик сайлови 2029 йилда амалдаги Конституцияга мувофиқ ўз вақтида ўтказилади, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш ҳуқуқига эга мамлакат аҳолисининг 37,54 фоизи овоз берди.