«Қозоғистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Қозоғистон Республикасининг яхлитлиги ва мустақиллигини мустаҳкамлашга, унинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя қилишга, депутат сифатида менга юклатилган шарафли вазифаларни садоқат билан бажаришга қасамёд қиламан», — дейилади қасамёд матнида.
19 март куни бўлиб ўтган Мажилис депутатлари сайловида мамлакатда расман рўйхатдан ўтган 7 партиянинг барчаси иштирок этди. Улар орасида фақат «Байтақ» партияси 5 фоизлик чегарадан ўта олмади. «Аmanat» партияси – 53,90, «Ауыл» халқ демократик партияси – 10,90, «Respublicа» партияси – 8,59, Қозоғистоннинг «Ақ жол» демократик партияси – 8,41, «Қозоғистон халқ партияси» – 6,8, «Умуммиллий социал-демократик партияси – 5,20 фоиз овозни қўлга киритди. Шундай қилиб, 5 ва ундан ортиқ фоиз овоз тўплаган сиёсий партиялар орасида «Аmanat» партияси – 40 мандат, «Ауыл» халқ демократик партияси – 8 мандат, «Respublicа» партияси – 6 мандат, Қозоғистоннинг «Ақ Жол» демократик партияси – 6 мандат, «Қозоғистон халқ партияси» - 5 мандат, «Умуммиллий социал-демократик партия»си - 4 мандатга эга бўлди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай