ASTANА. Кazinform – VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида 90 дан ортиқ давлат иштирок этиши кутилмоқда. Ҳозирда 60 дан ортиқ давлат расман иштирок этишини тасдиқлади ва яна 30 га яқин давлат келишув жараёнида, деб хабар беради Кабар агентлиги.
Бу ҳақда Қирғизистон маданият вазири Мирбек Мамбеталиев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Бутунжаҳон кўчманчи ўйинлари (World Nomad Games) ҳар йили халқаро миқёсда катта қизиқиш уйғотади. Таққослаш учун, Астанада бўлиб ўтган аввалги ўйинларда 86 та давлат иштирок этиб, халқаро иштирок бўйича рекорд ўрнатган.
Вазир бу йил Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ЮНEСКО ҳомийлигида ўтказилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу ўйинлар уларнинг халқаро мавқеи ва глобал обрўсини оширди.
– Бу Қирғизистон учун жаҳон саҳнасида ўзини намоён қилиш ва кўчманчи цивилизациясининг бой меросини намойиш этиш имкониятидир, – деди Мирбек Мамбеталиев.
VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари шу йилнинг 31 августидан 6 сентябригача Қирғизистонда бўлиб ўтади. Ташкилотчилар ушбу тадбир йилнинг энг йирик халқаро этно-спорт тадбирларидан бири бўлишини кутмоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, қор қоплони VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг маскотига айланди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.