ҚР Спорт қўмитаси маълумотларига кўра, аудариспақдан (эр эниш) 100 килограмм вазн тоифасида мамлакат шарафини ҳимоя қилган жаҳон чемпиони ва ушбу ўйинларнинг икки карра ғолиби Избасаров Сирим қирғизистонлик тажрибали рақибини яққол устунлик билан мағлуб этиб, учинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Аудариспақнинг 90 килограмм вазн тоифасида мамлакат умидини оқлаган Ўткелбай Дарин барча рақибларини яққол устунлик билан енгиб, олтин медаль соҳиби бўлди. Оғир вазн тоифасида баҳс олиб борган Еркинўғли Нуржан эса бронза медаль билан кифояланди.
Қушбегиликдан (куш салуу, далба, буркут) мамлакат терма жамоаси таркибида 9 нафар спортчи иштирок этган бўлиб, улардан тўрт нафари ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Жумладан, «қарчиғай» йўналишида Жалғасўғли Серикболсин «Жебе» номли қуши билан олтин медаль, «бүркіт» йўналишида Қошқаров Арман «Алғир» номли қирони билан кумуш медаль, «ителгі» йўналишида Бобажан Бақдаулет «Ұшқыр» номли қуши билан кумуш медаль, «ителгі» йўналишида Кенжетаев Ерлан «Ақбалық» номли қуши билан бронза медалини қўлга киритди.
Ўйинлар дастурига кўчманчи халқларнинг 14 хил кураш тури киритилган бўлса, мусобақаларнинг учинчи куни юртдошларимиз самбо ва қирғиз кураши (қирғиз күрөш) бўйича баҳсларда иштирок этди.
Самбо бўйича Сапар Болот ( 98 килограмм) олтин, Ниғметов Еркебулан (79 килограмм) ва Бейсенбаев Жандос (64 килограмм) бронза медалига муносиб деб топилди. Қирғиз курашида оғир вазн тоифасидаги полвонимиз Жумағали Алмас ( 100 килограмм) финалда қирғизистонлик спортчига мағлуб бўлди. Мухлисларнинг алоҳида эътиборига сазовор бўлган арқон тортиш (арқан тартиш) баҳсида терма жамоа аъзолари олтин медални қўлга киритдилар.
Шунингдек, қўл кураши (армрестлинг) бўйича миллий терма жамоа аъзолари 7 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, медаллар хазинасини бойитдилар. Билак кучини олтин медалга айлантирган спортчилар: Айдархан Нурдаулет (-90 килограмм, ўнг қўл, чап қўл), Қуттимуратов Медет ( 90 килограмм, ўнг қўл, чап қўл), Устинов Данил (-80 килограмм, чап қўл), Сидиқжан Малена ( 65 килограмм, ўнг қўл, чап қўл). (Ўнг қўл ва чап қўл баҳсларида алоҳида медальлар тўплами берилади.)
Бугун, 4 сентябрда, спортчиларимиз 21 та спорт тури бўйича мусобақаларда иштирок этади. Жумладан, кўпкари, кўкбўри, аламан байге, қунан байге, жорға, “ұшқыр бәйге”, “дөнен бәйге”, қозоқ кураши, гюлеш, гуштини милли гамарбанди, хапсағай, овари, мангала, тўққизқумалақ, от марафони, ордо, ёмби отиш, анъанавий камондан отиш, арқон тортиш, стронгмэн ва този пойгаси бўйича мусобақалар ўтказилади.