Маҳаллий VnExpress нашрининг ёзишича, мамлакатнинг марказий ҳудудларида ҳафта бошидан бери давом этаётган кучли ёмғир одамларга моддий зарар етказган.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, 9 киши ҳамон бедарак йўқолганлар рўйхатида.
Жабрланган ҳудудларда 52 мингдан ортиқ уй сув остида қолган, минглаб гектар қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрган, кўплаб чорва моллари нобуд бўлган.
Расмийлар қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш ва аҳолини эвакуация қилиш учун минтақага минглаб қутқарувчилар ва полициячиларни юборган.
Эслатиб ўтамиз, Вьетнам марказидаги кўчки оқибатида уч киши бедарак йўқолган эди.