Прогнозларга кўра, 2026 йилда мева-сабзавот экспорти 9,5-10 миллиард долларга етади. Кейинги ўсишни таъминлаш учун ишлаб чиқарувчилар янги технологияларни жорий этмоқда ва хорижий бозорларга маҳсулот етказиб бериш ҳажмини оширмоқда.
Айниқса, ананас етиштиришга катта умид боғланмоқда. Янги навлар туфайли унинг ҳосилдорлиги гектарига 100 тоннагача етиши мумкин. Бундан олинадиган даромад эса тахминан 39 минг долларни ташкил этади. Келгусида банан экспорти мамлакатга ҳар йили 2 миллиард доллардан ортиқ даромад келтириши мумкин.
Қўйилган мақсадга эришиш учун Вьетнам плантациялар майдонини кенгайтириш, қайта ишлаш заводларини қуриш ва маҳсулотларни сақлаш тизимини такомиллаштиришни режалаштирмоқда.