Венгрияда Қозоғистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform - Венгрияда давлат ташрифи билан бўлиб турган Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни Будапештдаги Қироллик саройидаги Шерлар майдонида расман кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

 

Фото: Ақорда

 

Давлат раҳбарини ҳарбий оркестр жўрлигида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан кутиб олди.

Фото: Ақорда

 

Фахрий қоровул бошлиғи ҳисобот берганидан сўнг ҳар икки давлат мадҳиялари янгради. Кейин Фахрий қоровул ва отлиқ қоровул саф тортди. Қасим-Жомарт Тоқаев ва Виктор Орбан расмий делегация аъзоларини бир-бирлари билан таништирдилар.

Фото: Ақорда

 

Қозоғистон Президенти Венгрияга давлат ташрифи билан боргани ҳақида хабар берган эдик.

Тоқаев ва Орбан Венгрия ва Германия ўртасидаги футбол учрашувини томоша қилишди.