ASTANA. Kazinform – Венгрия Бош вазири Виктор Орбан туркий мамлакатлар бирлигини мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун “Турк дунёсининг олий ордени” билан тақдирланди, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.
Бу мукофот Виктор Орбанга бугун Туркий давлатлар ташкилотининг Бишкекдаги саммитида топширилди.
Саммит давомида ташкилот аъзолари 8 та ҳужжат қабул қилди. Бу ҳужжатлар орасида Венгрия Бош вазирини мукофотлаш ҳам бор.
Қасим-Жомарт Тоқаев йиғилишдаги нутқида саммит доирасида эришилган келишувлар туркий давлатлар салоҳиятини оширишига ишонч билдирди ва ташкилотга раислик қилаётган Қирғизистонга муваффақиятлар тилади.
Бунгача туркий давлатлар ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 45 миллиард доллардан ошгани ҳақида ёзган эдик.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы