Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Қозоғистонга келди

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан амалий ташриф билан Қозоғистонга келди, деб хабар беради Каzinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Фото: t.me/KZgovernment

Виктор Орбанни Астана аэропортида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин кутиб олди.

Қозоғистон раҳбарияти билан бўлиб ўтадиган музокараларда Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.