“Венеция биенналеси - энг йирик халқаро кўргазмалардан биридир. Давлат раҳбарининг жорий йил январь ойида Италияга ташрифи чоғида Қозоғистоннинг 60-чи Венеция санъат биенналесида иштирок этиши учун ариза топширилган эди. Шу муносабат билан миллий павильонимиз жаҳон андозалари даражасидаги кўргазма учун ташкил этилмоқда. Унинг комиссари - Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева. Кўргазма кураторлари Данагул Тўлепбай ва Ануар Мусиреповлардир. Миллий павильон номи «Jeriyq», - деди Кумис Сейитова 60-чи Венеция санъат биенналесида Қозоғистон кўргазмаси ташкил этилиши муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида.
Халқаро кўргазмада таниқли қозоқ рассомларининг асарлари намойиш этилади.
– Вазирлик томонидан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида олий таълим олаётган 10 нафар ёш ижодкорни жалб этиш мўлжалланган. 2024 йил 20 апрелда Венеция биенналеси – халқаро кўргазма расман очилади ва унда 90 та давлатдан рассомлар иштирок этади”, — деди қўмита раҳбари.
Кумис Сейитова ҳам барча харажатларни ҳомийлар ўз зиммаларига олишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венеция биенналесида Қозоғистон рассомларининг асарлари намойиш этилиши ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Даулет Изтилеу