Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 3685 кишига етди

ASTANA. Kazinform — Венесуэлада юз берган кучли зилзила оқибатида 3 685 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради ТАСС.

Фото: report.az

Нашр маълумотларига кўра, бу ҳақда Венесуэла Боливар Республикаси Миллий Ассамблеяси раиси Хорхе Родригес маълум қилди.

Ҳукумат томонидан эълон қилинган кундалик маълумотларга кўра, 16 740 киши турли даражада жароҳат олган, яна 17 907 нафар аҳоли бошпанасиз қолган. Табиий офат натижасида 190 та бино бутунлай вайрон бўлган ва яна 856 та объект жиддий зарар кўрган.

Қидирув-қутқарув ишлари давомида 6 462 киши қутқарилган. 25 970 жабрланувчи касалхоналар ва бошқа тиббиёт муассасаларида тиббий ёрдам олган.

Бундан ташқари, 86 794 оилага гуманитар ёрдам кўрсатилган. Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам қўшган ҳолда етказиб берилган гуманитар юкларнинг умумий ҳажми 9 603 тоннани ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Венесуэлага гуманитар ёрдамнинг биринчи партиясини юборгани ҳақида ёзган эдик.