Ҳалок бўлганлар, жабрланганлар ва вайронгарчилик кўлами ҳақидаги янгиланган маълумотларни Венесуэла Миллий ассамблеяси раиси Хорхе Родригес ўзининг Telegram каналида эълон қилди.
Ҳукуматнинг кунлик расмий маълумотига кўра, 16 740 нафар киши турли даражада жароҳат олган, 17 854 нафар фуқаро уй-жойсиз қолган. Табиий офат оқибатида 190 та бино тўлиқ вайрон бўлган, яна 856 та иншоот жиддий шикастланган.
Қидирув-қутқарув ишлари давомида 6 462 нафар инсон қутқариб қолинган. Касалхоналар ва бошқа тиббиёт муассасаларида 25 016 нафар жабрланганга тиббий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, табиий офатдан жабр кўрган 86 794 та оилага ёрдам кўрсатилиб, уларга 9 603 тонна озиқ-овқат етказиб берилган.
Вайронкор зилзила 24 июнь кечқурун Венесуэлада содир бўлган. Тахминан 40 сония фарқ билан магнитудаси 7,2 ва 7,5 бўлган иккита кучли ерости силкиниши қайд этилган. Уларнинг эпицентрлари Венесуэланинг Яракуй штатида бир-биридан тахминан 10 километр масофада жойлашган.