ASTANA. Kazinform - Пайшанба куни Венесуэла шимолидаги Ла-Гуайра штатида содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида камида беш киши ҳалок бўлди, яна етти киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.
Ла-Гуайра шаҳрининг асосий кўчаларидан бирида юк машинаси ва бир нечта енгил автомобилларнинг тўқнашуви оқибатида беш киши ҳалок бўлди.
Каракасни мамлакатнинг асосий порт шаҳри билан боғловчи Каракас-Ла-Гуайра автомагистралида содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли тирбандлик юзага келди.
Венесуэла хавфларни бошқариш ва фуқаро муҳофазаси вазири ўринбосари Карлос Перес Ампуэданинг айтишича, юк машинасининг тормози ишламай қолган, натижада бешта машинага бориб урилган. Барча жабрланганлар шифохонага етказилган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.