Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригеснинг маълум қилишича, зилзилалар натижасида 2 595 киши ҳалок бўлган, 12 мингдан ортиқ одам турли даражада жароҳат олган.
Шунингдек, табиий офат оқибатида 189 та бино вайрон бўлган.
1 июль куни Делси Родригес зилзила қурбонлари хотирасига мамлакат бўйлаб етти кунлик мотам эълон қилди. Мотам ўша куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 да кучга кирди.
Эслатиб ўтамиз, 24 июнда Венесуэланинг шимолида, мамлакат пойтахти Каракасдан ғарбда, ораси атиги 39 сония бўлган икки кучли зилзила содир бўлди. Уларнинг магнитудаси мос равишда 7,2 ва 7,5 ни ташкил этди. Бу сўнгги 125 йил ичида мамлакатда қайд этилган энг кучли зилзилалар бўлди. Уларнинг ортидан ўнлаб афтершоклар кузатилди.