Diario 2001 газетасининг ёзишича, маҳаллий вақт билан 15:37 (Нур-Султан вақти билан 01:37) атрофида самолёт ўрмонли ҳудудга қулаган. Қидирув-қутқарув хизмати барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлганини маълум қилди.
Қурбонлар орасида «Эстудиантес де Мерид» футбол клуби президенти Кристиан Тони ҳам бор. Венесуэла футбол федерацияси фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Ҳалокат сабаблари аниқланмоқда.