Венесуэла ҳукумати зилзиладан жабрланганлар сони ошганини маълум қилди

ASTANA. Kazinform — Венесуэлада юз берган кучли зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 899 нафарга етди. Яна 16 740 киши турли даражада жароҳат олган, деб хабар беради Report.

Фото: Report

Бу ҳақда Венесуэла Миллий ассамблеяси раиси Хорхе Родригес маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, гуманитар ёрдам 86 794 та гуманитар ёрдам етказилган, 16 892 та оила эса 89 та вақтинчалик жойлаштириш лагерига кўчирилган.

Ўз навбатида, АҚШнинг Каракасдаги элчихонаси Америка томонидан кўрсатилаётган гуманитар ёрдам Венесуэланинг 30 мингдан ортиқ аҳолисига етказилганини маълум қилди. Ёрдам Global Empowerment Mission (GEM) дастури доирасида тарқатилмоқда.

Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилоти (ПАСТ) мамлакатдаги вазият ҳануз фавқулодда ҳолат сифатида сақланиб қолаётганини билдирди. Ташкилот баҳосига кўра, табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 24 миллион АҚШ доллари талаб этилади. Бироқ ҳозирга қадар бу маблағнинг тахминан 9 миллион долларигина жалб этилган.

ПАСТ директори Жарбас Барбозанинг таъкидлашича, айни пайтдаги асосий хавфлар — тиббий ёрдамнинг узилиши, тоза ичимлик суви танқислиги, вақтинчалик бошпаналарнинг ҳаддан ташқари тўлиб кетиши ҳамда аҳолини эмлаш ишларини давом эттириш заруратидир.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнда Венесуэлада орадан атиги 39 сония ўтиб, магнитудаси 7,2 ва 7,5 бўлган иккита кучли зилзила қайд этилган эди. БМТ Тараққиёт дастури баҳосига кўра, табиий офат мамлакатга тахминан 6,7 миллиард АҚШ доллари миқдорида иқтисодий зарар етказган. Айни пайтда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.