Акциянинг мақсади Қозоғистон халқини ҳудудни тозалаш бўйича қатор тадбирларни ташкил этиш учун бирлаштиришдан иборат.
«Қозоғистоннинг «World Cleanup day 2022» кампаниясида иштирок этиши бизга мамлакатимизни «Яшил» иқтисодиёт тамойилини қўллаб-қувватловчи ва 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни амалга оширувчи давлат сифатида тарғиб қилиш имконини беради», — дейилади баёнотда.
Шу муносабат билан вазирлик аҳолидан ташаббусни қўллаб-қувватлаш ва ушбу акцияда иштирок этишни сўрайди.