Музокаралар давомида томонлар қонунчилик базасини ишлаб чиқиш, хусусан, икки давлат фуқаролари томонидан чегарани кесиб ўтиш тартиби, ватандошларнинг Қозоғистонга кўчиши, консуллик йиғимларини унификациялаш ва ҳайдовчиларга виза бериш масалаларини муҳокама қилдилар.
Бундан ташқари, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокаралар ўтказилди.
Маслаҳатлашувлар якуни бўйича томонлар консуллик алоқаларининг барча соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.