Ҳисоботга кўра, Вашингтонда маймун чечаги билан касалланганларнинг 96 фоизи эркаклардир, уларнинг 82 фоизи ноанъанавий жинсий ориентация вакиллари ва аксарияти 30 ёшдан ошган эркаклардир. Округ соғлиқни сақлаш комиссари доктор Лакандра Несбит матбуот брифингида бу ЛГБТ вакилларининг касаллиги эмаслигини айтди.
Ҳозиргача Колумбия округи маймун чечагига қарши 8300 та вакцина олган. Кейинги ҳафтада яна 4000 доза келиши кутилмоқда. Вашингтон мери Муриел Боузер округга 100 минг вакцина кераклигини айтди.
Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда маймун чечаги билан касалланганларнинг умумий сони 1972 нафарни ташкил этмоқда.
Фото: media.atv.hu