78 кг вазн тоифасида кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Мадина Парагулгова голландиялик спортчи Свирс Полиенни мағлуб этди.
Бу вазнда Мадинадан ташқари Тўлқин Турсиноқинова ҳам такрорий баҳсда иштирок этиб, айни Нидерландия вакилидан кучлироқ бўлиб чиқди.
Эркаклар ўртасидаги баҳсда енгил вазн – 60 килограмм вазн тоифасида ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бронза медали совриндори Шерзод Давлатов грузиялик спортчи Том Гелашвилини мағлубиятга учратди.
Шерзод ўтган йили Польшада ўтказилган мусобақада 3-ўринни эгаллаган эди.
2 кун давом этган мусобақада 37 давлатдан жами 458 нафар татами устаси 14 вазн тоифасида ғолибларни аниқлади.