Валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 522 – 529 тенгедан сотилмоқда

Фото: Фото: pixabay

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 522-529 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банкнинг расмий курсига кўра, 1 доллар - 522,49 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати- 5,06 тенге. Евро - 547,88 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 522,73 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 526,75 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 547,34 - 553,66 тенге орасида ўзгариб туради.

Астанада долларнинг сотиш курси - 522,01 тенге, сотиб олиш нархи - 529 тенге. Евро 545,84 тенгедан сотилмоқда, 553,04 тенгедан сотиб олинади.

Айни пайтда Россия рубли валюта айирбошлаш шохобчаларида 5,01 - 5,12 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 декабрь куни кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,10 тенгега пасайиб, 522,80 тенгени ташкил қилган.

Миллий банк базавий ставкани 15,25 фоизга оширди.

Миллий банк раиси Тимур Сулейменов доллар курсининг ўзгариши импорт қилинадиган товарлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини айтди.

Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаровнинг сўзларига кўра, тенгенинг қадрсизланишига учта асосий омил таъсир кўрсатмоқда.