«Тўлиқ иҳоталанишнинг оқибатлари кўпчиликни озиқ-овқатсиз қолишга мажбур этди. Бу ерда 9 миллион киши истиқомат қилади ва шаҳар пандемия марказида бўлган. Мамлакатда аниқланган коронавирус инфекцияси ҳолатлари сони 520 мингни ташкил қилди, 13 мингдан ортиқ одам вафот этди, уларнинг 80 фоизи Хошимин шаҳрида.
COVID-19 ташхиси қўйилган ва улар билан алоқада бўлган фуқароларга уйларидан чиқишга рухсат берилмаган, ҳамма жойда назорат-ўтказиш пунктлари ўрнатилган, касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари ўсишда давом этмоқда.