Фахрий қоровул бошлиғи икки давлат раҳбарларига рапорт берди. Қозоғистон ва Вьетнам мадҳиялари янгради. Қасим-Жомарт Тоқаев ва Во Ван Тхионг расмий делегация аъзоларини бир-бирлари билан таништирдилар.
Шундан сўнг давлат раҳбарлари музокаралар залига ўтдилар.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти якшанба куни расмий ташриф билан Вьетнам Социалистик Республикасига борди.
Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва ишбилармон доиралар вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.