ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Ўзбекистон Республикаси элчиси Саидикром Ниёзхўжаевни Қозоғистондаги дипломатик миссияси якунлангани муносабати билан қабул қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
Учрашувда вазир давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли кейинги йилларда Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига кўтарилганини алоҳида таъкидлади.
Шу маънода Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 7-8 август кунлари Астана шаҳрига амалга оширган тарихий давлат ташрифи якунлари кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришда юксак амалий аҳамиятга эга.
Президент Фармонига мувофиқ, вазир амалга оширилган улкан ишлар ва элчининг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссасини қайд этиб, элчига II даражали «Достық» олий давлат мукофотини топширди ва келгусидаги касбий фаолиятида янги муваффақиятлар тилади.
Ўз навбатида, ўзбек дипломати Қозоғистон Республикаси раҳбарияти томонидан унинг фаолиятига берилган юксак баҳо учун чуқур миннатдорчилик билдириб, Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари дўстлик, қардошлик ва яхши қўшничилик руҳида янада изчил ривожланиб боришига ишонч билдирди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.