Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида янги тадбиркорлик субъектлари кўпроқ ташкил этилмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 44 226 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 3 810 тага ёки 9,4 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони:

  • Тошкент шаҳри — 9 626 та;
  • Тошкент вилояти — 4 593 та;
  • Хоразм вилояти — 3 963 та;
  • Самарқанд вилояти — 3 581 та;
  • Фарғона вилояти — 3 208 та;
  • Қашқадарё вилояти — 2 783 та;
  • Жиззах вилояти — 2 458 та;
  • Сурхондарё вилояти — 2 442 та;
  • Андижон вилояти — 2 413 та;
  • Бухоро вилояти — 2 305 та;
  • Наманган вилояти — 2 276 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 1 964 та;
  • Навоий вилояти — 1 462 та;
  • Сирдарё вилояти — 1 152 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аҳолига 32 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади.