Сўнгги 7 йилда тайёр, янада юқори технологияли маҳсулотлар улушининг ортиши ҳисобига Ўзбекистоннинг экспорт имкониятлари сезиларли даражада ошган.
Мамлакат ташқи савдоси бўйича ўтган йиллар таҳлилига кўра, Европа мамлакатларининг улуши 40,8 фоиз, Осиёнинг улуши 50,3 фоиз, Американинг улуши 2,8 фоиз, Африканинг улуши 0,2 фоиз, Австралия ва Океаниянинг улуши 0,02 фоизни ташкил этади.
Хусусан, 2024 йилда 2,9 миллиард долларлик тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 77 мамлакатига экспорт қилинган, дея хабар берди "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ахборот хизмати.