Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва муҳофазаси агентлигидан маълум қилишларича, Қорақалпоғистон ва Навоий, Бухоро, Самарқанд вилоятларида зараркунандаларга қарши кимёвий тозалаш ишлари кучайтирилган.
“Ушбу ҳашарот ҳар куни 50-60 километр уча олади ва асосан саксовул барглари билан озиқланади. Далаларга зарар бермаслик учун кимёвий ишлов беришга эътибор қаратиш яхшидир. Улар орасида чегарадош ҳудудларда ҳашаротнинг тарқалиш хавфини камайтириш мақсадида алоҳида чора-тадбирлар кўрилди”, – дейди Ўсимликлар карантини ва муҳофазаси илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Нодирбек Туфлиев.
Агентликнинг аниқлик киритишича, бу турдаги чигиртка саксовул билан озиқлангани учун қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйловларга хавф туғдирмайди.