Ўзбекистонликларнинг Польшага туристик сафарлари 2,2 баробарга ортган

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида қарийб 2 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Польшага сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 минг нафарга ёки 2,2 баробарга ошган.

Жорий йилнинг 7 ойида Польшага борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

  • саёҳат – 1 643 нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 240 нафар;
  • ўқиш – 64 нафар;
  • хизмат юзасидан – 22 нафар;
  • даволаниш – 8 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сабзавот етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?

Айни пайтда Ўзбекистонда қанча МЧЖ фаолият юритмоқда?

Ўзбекистонда август ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,4 % га ошди.