Ўзбекистонликлар Конституция байрамида кетма-кет 3 кун дам олади
12:10, 02 Декабрь 2024
TASHKENT. Kazinform - 2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони имзоланди, деб хабар беради Kazinform.
Фармонда Конституция байрами муносабати билан белгиланган дам олиш кунлари маълум қилинди.
Унга кўра, жорий йилнинг 8 декабри якшанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 9 декабрь, душанба кунига кўчирилади.
Шунга мувофиқ:
7 декабрь, шанба — беш кунлик ҳафтада ишлайдиганлар
учун дам олиш куни;
8 декабрь, якшанба — Конституция куни;
9 декабрь, душанба — барча учун дам олиш куни бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилиши ҳақида хабар берган эдик.