Ўзбекистонликлар энг кўп бораётган ТОП-10 давлат

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йилнинг январь-апрель ойларида 2 200 530 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 83,7 минг нафарга ошган.

2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган ТОП-10 давлат:

  • Қирғиз Республикаси — 899 004 нафар;
  • Тожикистон — 388 452 нафар;
  • Қозоғистон — 354 859 нафар;
  • Саудия Арабистони — 138 113 нафар;
  • Россия — 115 094 нафар;
  • Туркия — 70 340 нафар;
  • БАА — 31 073 нафар;
  • Хитой — 23 557 нафар;
  • Таиланд — 16 291 нафар;
  • Миср — 15 823 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида жами 4 048 417 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.