Ўзбекистонлик шахматчи қизлар рейтингда юксалишга эришди

Фото: Фото: UzA

TASHKENT. Kazinform — Шахмат бўйича сўнгги янгиланган live халқаро рейтинг жадвалида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари юқори натижаларни қайд этди, деб хабар беради UzA.

Афруза Ҳамдамованинг 2403 рейтинг очкоси билан қизлар ўртасида кучли учликка кўтарилди.

Фото: UzA

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Умида Омонова (+106), Гулдона Каримова (+123) рейтингда энг яхши ўсиш кўрсаткичларига эришди.

Ушбу натижалар Ўзбекистон аёллар шахмат мактабида рақобатбардош, истиқболли ёш авлод шаклланаётганини яна бир карра яққол намоён этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов “Tata Steel Chess-2026” турнирида ғолиб бўлди.