Ўзбекистонлик Музаффарбек Тўрабоев Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби

Фото: Фото: ЎзА

TASHKENT. Kazinform - Олимпия ўйинларининг дзюдо бўйича эркаклар ўртасидаги 100 килограммгача вазн тоифасида бронза медали учун баҳс ўтказилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Унда ўзбекистонлик Музаффарбек Тўрабоев ва испаниялик Николоз Шеразадишвили ўзаро рақобатлашди. Кескин ва муросасиз ўтган ушбу рақобатда Музаффарбек ғалаба қозонди ва Олимпия ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, “Париж-2024” Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясида медаллар сони 1 тадан олтин ва бронзага етди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова Олимпиада чемпони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.