Ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевнинг Мексикадаги жанги муддатидан олдин якунланди

Фото: Фото: Olamsport.com

TASHKENT. Kazinform — Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Olamsport.comга таяниб.

Ушбу жанг оқшоми доирасида ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев мезбон Луис Кастильога қарши рингга кўтарилди.

10 раундга мўлжалланган жанг муддатидан олдин якунланди. Муроджон Аҳмадалиев жангнинг 8-раундида ғалаба қозониб, жангни ўз фойдасига ҳал этди. Кетма-кет зарбалар сериясидан сўнг рақиб фаол қаршилик кўрсата олмади ва ҳакам жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди.

Баҳс мобайнида Аҳмадалиев рақибини бир неча бор нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйганини таъкидлаш лозим.

Энди Аҳмадалиев навбатдаги жангини сентябрь ойида япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэга қарши ўтказади.