Ўзбекистонлик Ҳавасбек Асадуллаев профессионал боксдаги тўртинчи жангини ўтказади

Фото: Фото: ЎР профессионал бокс федерацияси

TASHKENT. Kazinform - 25 апрель куни Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида жойлашган "Wrestling Palace" мажмуасида IBA PRO 3 профессионал бокс оқшоми ташкил этилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎР профессионал бокс федерациясига таяниб.

Турнир доирасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Ҳавасбек Асадуллаев ҳам рингга кўтарилади. Андижонлик 25 ёшли Ҳавасбекка ўша куни россиялик тажрибали боксчи Алан Хугаев рақиб бўлади. Жанг ярим ўрта вазн тоифасида ташкил этилади.

Маълумот учун, бу Асадуллаев учун профессионал боксдаги тўртинчи жанг бўлади. У бундан аввалги барча жангларида ғалаба қозонган. Икки жангида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. 26 ёшли Алан Хугаев ҳисобида эса 19 та ғалаба бор. У ғалабаларининг 9 тасини муддатидан олдин қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик Руслан Абдуллаев АҚШда ғалабага эришгани ҳақида хабар берган эдик.