Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё чемпионлар лигаси ўйинларини бошқаради

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигасининг умумий босқич иккинчи тур учрашувларида ОФК томонидан ўзбекистонлик ҳакамлар фаолият олиб бориши белгиланди, деб хабар беради ЎзА.

Жумладан, 1 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Виссел Кобе” (Япония) — “Мелбурн Сити” (Австралия) жамоалари ўртасидаги ўйинда ўзбекистонлик Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ишлайди.

Элит Осиё чемпионлар лигаси доирасидаги “Ал Гарафа” (Қатар) — “Ал Шорта” (Ироқ) жамоалари ўртасидаги ўйинда эса Аҳрол Рисқуллаев VAR ҳаками сифатида ишлайди, унга Акобир Шукруллаев ассистентлик қилади.

Шунингдек, Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигаси тур учрашувларини бошқариш учун расмий таклиф олди. Маълум бўлишича, у “Арема” — “Персиб Бандунг” ҳамда “Бхаянгкара” — “Малут Юнайтед” жамоалари ўртасидаги баҳсларда бош ҳакам сифатида ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, ЦСКА ўзбекистонлик Файзуллаев трансфери ортидан 1,5 миллион евро захира сақлаб қолди.