Ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг рамзий жамоаси таркибидан жой олди

Фото: Фото: UzA

TASHKENT. Kazinform — Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2025 йил якунларига кўра, Осиёнинг энг кучли футболчиларидан иборат рамзий таркибни эълон қилди, деб хабар беради UzA.

Мазкур таркибдан Ўзбекистон терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўрин олди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Осиёнинг энг яхшилари жамоаси 3–4–3 тактик схемаси асосида тузилган.

Фото: UzA

Унга кўра, Жанубий Корея терма жамоасининг 3 нафар аъзоси – Сон Хён Мин, Ли Кан Ин ва Ким Мин Жэ ҳимоячилар сафида қайд этилди. Япониядан эса Такефуса Кубо, Кайшу Сано, Рицу Доан, Рео Хатате ҳамда Зион Сузуки каби футболчилар жой олган. Шунингдек, Саудия Арабистонининг икки чарм тўп устаси Салем Ал-Давсари ва Муҳаммад Канно таркибга киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси.