Ўзбекистонлик 11 ёшли шахматчи қиз FIDE cпорт устаси талабини бажарди

TASHKENT. Kazinform — Ўзбекистоннинг энг ёш ва иқтидорли шахматчи қизи Ҳуснорахон Ҳусниддинова FIDE cпорт устаси талабини бажарди, деб хабар беради UzA.

Фото: UzA

11 ёшли Ҳуснорахон аёллар ўртасида FIDE спорт устаси унвонига эга чиқиб, ўзбекистонлик шахматчи қизлар орасида янги тарих яратди.

Айтиш лозим, жорий йил январь ойида энг яхши натижага 12 ёшли Сарвиноз Бекмуратова эришган эди.

Иқтидорли шахматчи Ҳуснорахон Ҳусниддинова Ўзбекистон шахмат тарихида бу даражага эришган энг ёш шахматчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Каруанани мағлуб этган ўзбекистонлик Синдоров 5-турда Накамура билан куч синашиши ҳақида хабар берган эдик.