Ўзбекистонга ўқиш мақсадида ташриф буюрган хорижликлар сони 2,3 баробарга ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида жами 15 124 нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,5 минг нафарга ёки 2,3 баробарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга ўқиш мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Туркманистон — 7 174 нафар;
  • Ҳиндистон — 2 835 нафар;
  • Тожикистон — 1 170 нафар;
  • Хитой — 641 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 483 нафар;
  • Покистон — 438 нафар;
  • Миср — 353 нафар;
  • Жанубий Корея — 342 нафар;
  • Филиппин — 286 нафар;
  • АҚШ — 191 нафар;
  • Бошқа давлатлар — 1 211 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида 1 631 234 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.