Ўзбекистонга ўқиш мақсадида энг кўп Туркманистон ва Ҳиндистон фуқаролари келмоқда

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йил январь-октябрь ойларида жами 57,6 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган.

Фото: Ғылым және жоғары білім министрлігі

“Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,7 баробарга ошган”, - дейилади хабарда.

Жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Туркманистон — 21 206 та;

Ҳиндистон — 16 971 та;

Тожикистон — 3 724 та;

Қирғиз Республикаси — 2 417 та;

Хитой — 2 269 та;

Покистон — 2 162 та;

Миср — 1 677 та;

Корея Республикаси — 1 042 та;

Филиппин — 1 029 та;

АҚШ — 593 та;

Туркия — 432 та;

Жанубий Африка Республикаси — 385 та;

Буюк Британия — 361 та;

Эрон — 326 та;

Иордания — 314 та;

Афғонистон — 254 та;

Қозоғистон — 248 та;

Бангладеш — 201 та;

Непал — 186 та;

Россия — 172 та.