Ўзбекистонга трикотаж футболкалар импорти 1,9 баробарга ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 3,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 826,9 минг дона трикотаж футболкалар импорт қилинган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 397,1 минг донага ёки 1,9 баробарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп футболка етказиб берган давлатлар:

  • Бангладеш — 476 780 дона;
  • Туркия — 141 650 дона;
  • Ҳиндистон — 85 418 дона;
  • Покистон — 37 145 дона;
  • Хитой — 32 373 дона;
  • Марокаш — 11 812 дона;
  • Миср — 9 132 дона;
  • Португалия — 6 206 дона;
  • Вьетнам — 5 514 дона;
  • Камбоджа — 2 960 дона;
  • Бошқа давлатлар — 17 872 дона.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 584,4 минг АҚШ долларига тенг бўлган 642,2 тонна табиий асал импорт қилинган.