Ўзбекистонга мол гўшти қайси давлатлардан импорт қилинмоқда

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 12 та хорижий давлатдан қиймати 597,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 132 минг тонна мол гўшти импорт қилинган.

Фото: Татьяна Корякина / Kazinform

“Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,9 минг тоннага ёки 17,7 фоизга ошган”, - дейилади хабарда.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлатлар:

Ҳиндистон — 55,9 минг тонна;

Беларусь — 31,9 минг тонна;

Қозоғистон — 31,7 минг тонна;

Покистон — 5,4 минг тонна;

бошқа давлатлар — 7,1 минг тонна.