Ўзбекистонга Франциядан туристлар оқими 25,2 % га ошди

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 15,2 минг нафар Франция фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,1 минг нафарга ёки 25,2 % га ошган.

Жорий йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган Франция фуқаролари сони сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

  • саёҳат– 13 855 нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 703 нафар;
  • хизмат юзасидан– 591 нафар;
  • ўқиш – 43 нафар;
  • тижорат – 17 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сабзавот етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?

Айни пайтда Ўзбекистонда қанча МЧЖ фаолият юритмоқда?