Ўзбекистонга эркак туристлар кўпроқ бормоқдами ёки аёллар

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йилнинг январь-июнь ойларида 6 565 410 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Мазкур даврда Ўзбекистонга жами 205 та давлатдан туристлар ташрифи қайд этилган.

Шундан:

  • эркаклар – 3 627 564 нафар;
  • аёллар – 2 937 846 нафар.

Уларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:

  • 0-18 ёш – 777 620 нафар;
  • 19-30 ёш – 1 089 647 нафар;
  • 31-55 ёш – 3 390 402 нафар;
  • 56 ёш ва ундан катталар – 1 307 741 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь-май ойларида жами 5 351 868 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.