Ўзбекистонга энг кўп қайси давлатлардан кўчиб келишмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 721 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Хориждан доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:

  • Россия — 34,1 %;
  • Қозоғистон — 19,7 %;
  • Тожикистон Республикаси — 12,2 %;
  • Қирғиз Республикаси — 4,9 %;
  • Туркманистон — 3,7 %;
  • Бошқа давлатлар — 25,4 %.

Ҳудудлар кесимида хориждан кўчиб келганлар сони:

  • Тошкент шаҳрига — 454 нафар
  • Тошкент вилоятига — 126 нафар
  • Қорақалпоғистон Республикасига — 56 нафар
  • Самарқанд вилоятига — 14 нафар
  • Фарғона вилоятига — 11 нафар
  • Хоразм вилоятига — 11 нафар
  • Сирдарё вилоятига — 10 нафар
  • Навоий вилоятига — 9 нафар
  • Бухоро вилоятига — 8 нафар
  • Андижон вилоятига — 6 нафар
  • Жиззах вилоятига — 5 нафар
  • Наманган вилоятига — 5 нафар
  • Сурхондарё вилоятига — 5 нафар
  • Қашқадарё вилоятига — 1 нафар

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аёлга 1 015 нафар эркак тўғри келган.