Дастлаб меҳмонларни фахрий қоровул иштирокида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ҳарбий оркестр томонидан икки давлат мадҳияси ижро этилди.
Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-лейтенант Б. Қурбонов генерал М. Куриллани Ўзбекистонга ташрифи билан самимий қутлаб, икки давлат ўртасида мудофаа соҳасида ўрнатилган дўстона муносабатларнинг йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.
Шунингдек, учрашув давомида томонлар ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам ҳамкорликни давом эттириш имкониятларини кўриб чиқишди.