Ўзбекистонга 7 ойда 30,3 мингта юк автомобиллари импорт қилинган
15:40, 27 Август 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 22 та хорижий давлатлардан қиймати 155,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 30 346 та юк автомобиллари импорт қилинган.
Ўзбекистонга 7 ойда юк автомобилларини энг кўп етказиб берган давлатлар:
Хитой — 29 470 та
Корея — 410 та
Россия — 204 та
Австрия — 55 та
Туркия — 50 та
Германия — 48 та
Бошқа давлатлар — 109 та
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Саудия Арабистонидан 245 тонна хурмо импорт қилган.