Ўзбекистонга 1,1 мингдан ортиқ киши доимий яшаш учун кўчиб ўтган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 1 159 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб ўтган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Хориждан доимий яшаш учун кўчиб ўтганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:

  • Россия — 39,9 %;
  • Қозоғистон — 20,3 %;
  • Тожикистон Республикаси — 10,3 %;
  • Қирғиз Республикаси — 4,3 %;
  • Туркманистон — 3,1 %;
  • бошқа давлатлар — 22,1 %.

Ҳудудлар кесимида хориждан кўчиб ўтганлар сони:

  • Тошкент шаҳрига — 698 нафар
  • Тошкент вилоятига — 275 нафар
  • Қорақалпоғистон Республикасига — 101 нафар
  • Сирдарё вилоятига — 24 нафар
  • Фарғона вилоятига — 14 нафар
  • Жиззах вилоятига — 12 нафар
  • Навоий вилоятига — 12 нафар
  • Бухоро вилоятига — 11 нафар
  • Хоразм вилоятига — 7 нафар
  • Қашқадарё вилоятига — 2 нафар
  • Самарқанд вилоятига — 2 нафар
  • Наманган вилоятига — 1 нафар

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 38 миллион 236,7 минг нафарни ташкил этди.