Ўзбекистондан кўчиб кетганларнинг 83,0 фоизи Қозоғистонни танлаган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга 5 422 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб кетган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 129 кишига ёки 2,3 фоизга камайган.

Хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:

  • Қозоғистон Республикаси — 83,0 %;
  • Россия Федерацияси — 14,1 %;
  • Корея Республикаси — 0,8 %;
  • Қирғиз Республикаси — 0,6 %;
  • бошқа давлатлар — 1,5 %.

Ҳудудлар кесимида хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 1 899 нафар;
  • Тошкент вилояти — 1 431 нафар;
  • Навоий вилояти — 1 203 нафар;
  • Тошкент шаҳри — 492 нафар;
  • Хоразм вилояти — 79 нафар;
  • Бухоро вилояти — 59 нафар;
  • Жиззах вилояти — 50 нафар;
  • Самарқанд вилояти — 48 нафар;
  • Сирдарё вилояти — 39 нафар;
  • Наманган вилояти — 37 нафар;
  • Фарғона вилояти — 28 нафар;
  • Андижон вилояти — 27 нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 21 нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 9 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 июль ҳолатига 1 квадрат километр майдонга ўртача 85,8 киши тўғри келган.