Ўзбекистондан хорижга кўчиб кетганлар сони камайди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга 2 277 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб кетган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 фоизга камайган.

Хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:

  • Қозоғистон Республикаси — 80,6 %;
  • Россия Федерацияси — 16,4 %;
  • Жанубий Корея — 0,8 %;
  • Қирғиз Республикаси — 0,7 %;
  • бошқа давлатлар — 1,5 %.

Ҳудудлар кесимида хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 727 нафар
  • Тошкент вилояти — 637 нафар
  • Навоий вилояти — 511 нафар
  • Тошкент шаҳри — 243 нафар
  • Бухоро вилояти — 29 нафар
  • Хоразм вилояти — 22 нафар
  • Сирдарё вилояти — 19 нафар
  • Андижон вилояти — 18 нафар
  • Наманган вилояти — 18 нафар
  • Жиззах вилояти — 17 нафар
  • Самарқанд вилояти — 15 нафар
  • Фарғона вилояти — 13 нафар
  • Қашқадарё вилояти — 5 нафар
  • Сурхондарё вилояти — 3 нафар

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 721 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган.